Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Элдор Шомуродов А Серия клубига ўтишга яқин турибди

Элдор Шомуродов А Серия клубига ўтишга яқин турибди

Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов фаолиятини Италия чемпионатида давом еттириши мумкин.

Италиялик журналист, SPORTITALIA TV мухбири Жанлуижи Лонгарининг хабар қилишича, "Женоа" клуби Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Aгар ушбу трансфер амалга ошса, Элдор Шомуродов Италия чемпионатида тўп сурадиган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. 2001-2005 йиллар давомида Илёс Зейтуллайев Туриннинг "Ювентус" клуби сафида тўп сурган.

Киритилди: 15:58 29.09.2020. Ўқилди: 2912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!