Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Экваториал Гвинеядаги портлашларда ҳалок бўлганлар сони 98 кишига етди

Экваториал Гвинеядаги портлашларда ҳалок бўлганлар сони 98 кишига етди

Экваториал Гвинеядаги ҳарбий базада содир бўлган кетма-кет портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 98 кишига етди, камида 615 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати веб-сайтига таяниб, «РБК» хабар берди.

Хабарга кўра, жабрланганларнинг 316 нафари тиббий муассасалардан чиқарилган, яна 299 нафари Бата шаҳридаги турли касалхоналарда даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Экваториал Гвинеянинг энг йирик шаҳри Батадаги ҳарбий базада кетма-кет портлашлар содир бўлди. Дастлаб ҳодиса оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлгани, 400 дан ортиқ одам жароҳат олгани хабар берилганди.

Reuters хабарига кўра, портлаш содир бўлган ҳудудда барча биноларнинг томлари учиб кетган ва аксариятининг деворлари қулаган.

Мамлакат президенти Теодоро Обианг Нгуэманинг таъкидлашича, ҳарбий базадаги портлашларга ўқ-дорилар, динамит ва бошқа портловчи моддаларни сақлаш учун масъул ходимларнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Қўшни фермер хўжаликларида пайдо бўлган ёнғин ҳарбий базага туташган ва натижада портлаш келиб чиққан.

Экваториал Гвинея ташқи ишлар вазири Симеон Ангуэ Батадаги вазиятни ҳалокатли деб атаган ва дипломатик каналлар орқали халқаро ёрдам сўраган.

Аввалроқ Афғонистон ва Эрон чегарасида жойлашган божхона постида 500 дан ортиқ транспорт воситаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, бензин ташувчи автомобиль («бензовоз»)нинг портлаши ёнғинни келтириб чиқарган бўлиши мумкин. 

манба:дарё.уз

Киритилди: 12:59 09.03.2021. Ўқилди: 2308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!