Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эквадор қамоқхонасидаги тўқнашувда 9 киши ҳалок бўлди

Эквадор қамоқхонасидаги тўқнашувда 9 киши ҳалок бўлди

Эквадорнинг Эль-Оро вилояти, Мачала шаҳридаги қамоқхонада маҳбуслар орасидаги тўқнашувда дастлабки маълумотларга кўра, 9 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, воқеа ҳақида хабар тарқалгач, маҳбусларнинг қариндошлари қамоқхонадан ташқарида йиғилиб, уларнинг тақдири ҳақида ишончли маълумот берилишини ва қурбонлар билан учрашишга рухсат беришни талаб қилишган.

Озодликдан маҳрум қилинган катталар ва ёш ҳуқуқбузарларга комплекс ёрдам кўрсатиш миллий хизмати (SNAI) расмий баёнот бериб, воқеанинг тасдиқланганини маълум қилди ва фожианинг барча ҳолатлари биринчи навбатда ихтисослаштирилган муассасалар томонидан ўрганилаётганини таъкидлади.

Бу охирги бир ой ичида шу қамоқхонада содир бўлган иккинчи йирик можародир. 10 ноябрда ҳам худди шу ахлоқ тузатиш муассасасида маҳбуслар орасидаги тўқнашувда 31 киши ҳалок бўлган эди.

Эквадор қамоқхоналарида мунтазам равишда жиноий гуруҳлар орасида тўқнашувлар ва маҳбуслар орасида зўравонлик кузатилиб, экспертлар бу ҳодисаларни жазони ижро этиш тизимидаги таъсир учун курашнинг бир қисми сифатида баҳолашади.

Киритилди: Бугун 14:16. Ўқилди: 114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!