Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Эквадор Колумбиядан импорт божини 50 фоизга оширади

Эквадор Колумбиядан импорт божини 50 фоизга оширади

Эквадор 1 мартдан бошлаб Колумбиядан импорт қилинадиган товарларга бож ставкасини 30 фоиздан 50 фоизгача оширади.

Ҳукумат баёнотига кўра, қарор миллий хавфсизлик мезонлари асосида қабул қилинган бўлиб, наркотрафикка қарши курашда қўшма масъулиятни кучайтиришга қаратилган.

30 фоизлик бож февраль бошидан амал қилган. Эквадор бу чорани савдо тақчиллиги ва чегарада наркотиклар савдосига қарши ҳамкорлик етарли эмаслиги билан изоҳлаган.

Жавоб тариқасида Колумбия ҳам Эквадор товарларига 30 фоизлик бож жорий этди ва айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг қуруқлик орқали олиб кирилишини тақиқлади.

Киритилди: 22:54 26.02.2026. Ўқилди: 148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!