Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Эксперт: Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланиш арафасида

Эксперт: Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланиш арафасида

Хитой коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини остонасида турибди. Бу ҳақда Хитойнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшань "Интерфакс"га хабар берди.

Наньшанга кўра, Хитойда инфекцияга қаршилик даражаси баъзи хорижий мамлакатлардаги каби. "Кўпгина хитойликлар иммунитетнинг етарли эмаслиги сабабли коронавирусга мойил бўлиб қолишади", деди мутахассис. Унинг таъкидлашича, Хитой нормал ҳолатга қайтмоқда, аммо ҳушёрлик жуда зарур, чунки эпидемиянинг иккинчи тўлқини хавфи кўпайган.

CОВИД-19 га қарши самарали вакцинани тезда яратиш имконсиз. Мутахассиснинг сўзларига кўра, самарали ечимни топиш учун бир неча йил керак бўлиши мумкин.

Наньшань, шунингдек, Ғарб ҳукуматлари ушбу эпидемияни жиддий қабул қилмаётганини ва баъзи мамлакатлар коронавирусни грипп вируси билан таққослаб, хато қилаётганини айтди.

Киритилди: 16:27 17.05.2020. Ўқилди: 3293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!