Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Экологик талабларга риоя қилмаган корхоналар фаолияти тўхтатилди

Экологик талабларга риоя қилмаган корхоналар фаолияти тўхтатилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги металлни қайта ишловчи корхоналар фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида корхоналар экологик экспертиза хулосаси талабларига амал қилмай келаётганлиги ҳамда атмосфера меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқараётганлиги аниқланди.

Хусусан, корхоналардан бирида экспертиза хулосасида кўрсатиб ўтилмаган бир дона печ ноқонуний ўрнатилган бўлиб, ундан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар ҳавога зарар етказаётгани маълум бўлди. Яна бир корхонада эса металлни эритиш жараёнида ажралиб чиқадиган зарарли моддаларни тозалаш иншоотлари умуман ўрнатилмаган.

Натижада ҳар икки корхона фаолияти 10 кун муддатга вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддаларнинг олдини олиш мақсадида ушбу корхоналарни Тошкент шаҳридан кўчириш тавсия қилинди.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:14. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!