Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Экологик стикерни онлайн расмийлаштириш йўлга қўйилди

Экологик стикерни онлайн расмийлаштириш йўлга қўйилди

Энди экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситасига экологик стикер олиш учун ЙҲХХ идораларига бориш шарт эмас. Уни масофадан, my.gov.uz орқали олсангиз бўлади.

Бунинг учун my.gov.uz портали ёки мобил иловасига кириб, қидирув сатрига "Экологик стикер" деб ёзасиз ёки “Транспорт” бўлимидан “Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш” хизматини танлайсиз.

Маълумотлар автоматик шаклланади, сиз фақат аризани тасдиқлайсиз.

Тайёр стикер 10 кун ичида уйингизга етказиб берилади.

Стикернинг ўзи ва ариза топшириш бепул. Фақат почта орқали уйга етказиш хизмати учун 20 600 сўм тўланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб «Экологик транспорт» тизими кучга кирди.

Киритилди: 13:41 07.01.2026. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!