Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда 2026 йилдан бошлаб, "экологик ҳудуд"га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилиши ҳақида нотўғри талқиндаги хабарлар тарқалди. Аслида эса вазият бутунлай бошқача.
👍Жарималар қачон қўлланилади?
❗️Расмий маълумотларга кўра, "Экологик транспорт" тизими доирасидаги жарималар икки йилдан сўнг, яъни 2028 йилдан бошлаб жорий этилади.
2026 йил — бу фақат тизимни йўлга қўйиш, ҳайдовчиларни хабардор қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш давридир.
👍Бу тизим нима учун керак?
Автомобиллар ва юк машиналаридан чиқayotgan захарли газлар иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва кислотали ёмғирларга сабаб бўлмоқда. Тизимнинг бош мақсади — жазолаш эмас, балки аҳоли орасида "Экологик транспорт" тушунчасини кенг тарғиб қилиш ва шаҳарларимизнинг ҳавосининг сифатига яхшилашдир.
👍Ҳайдовчилар учун қандай қулайликлар бор?
Тизим ҳайдовчиларни қийн ахволга солиш эмас, балки уларга кўмак бериш тамойили асосида ишлайди:
Стикер рангини ўзгартириш ҳуқуқи: Агар автомобилнгиз дастлаб сариқ ёки қизил стикер олган бўлса, уни техник созлаш орқали рангини "яшил"га ўзгартириш имконияти мавжуд.
Диагностика марказлари: Республикамизнинг барча ҳудудларида замонавий диагностика марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Ҳайдовчилар ўз машиналарини техник кўрикдан ўтказиб, стикер рангини яхшилашлари мумкин.
Электрон огоҳлантириш тизими: Йўл ҳаракати хавфсизлигининг ягона электрон тизими ва камералар орқали ҳайдовчилар қайси ҳудудга кириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида олдиндан хабар бериб борилади.
🔠 2026 йилда ҳеч ким жаримага тортиламайди! Бу вақт оралиғида ҳар бир ҳайдовчи ўз автомобилининг техник ҳолатини яхшилаш имкониятига эга бўлади.
Автомобилларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш ва сифатли ёқилғидан фойдаланиш нафақат табиатни асрайди, балки ҳаракат хавфсизлигини ҳам таъминайди. Экологик тоза ва соз транспорт воситаси — келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг бир қисми.