2027 йилнинг иккинчи ярмида, Грециянинг Европа Иттифоқига раислиги даврида камида битта давлат ташкилотга аъзо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Греция ташқи ишлар вазири Йоргос Герапетритис маълум қилди.
«Герапетритис 2027 йилнинг иккинчи ярмида Грециянинг ЕИдаги раислиги вақтида камида битта мамлакат иттифоққа қўшилиши мумкинлиги ҳақида прогноз қилди», — деб ёзади Politico нашри.