Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЕИ Яқин Шарқдаги низо фонида энергия нархларини мувофиқлаштиради

ЕИ Яқин Шарқдаги низо фонида энергия нархларини мувофиқлаштиради

Маълумотларга кўра, Эрон билан бўлаётган уруш сабабли Европанинг ёқилғи учун харажатлари 22 миллиард еврога кўпайиб кетди. Шу сабабли Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи давлатларини энергия нархларини тушириш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Энди давлатлар газ захираларини тўлдириш ва бозорга нефт чиқариш масаласида бир-бири билан келишиб иш тутади.

​Фон дер Ляйеннинг айтишича, нефт ва газга қарамлик Европа учун жуда қимматга тушмоқда. Шу сабабли асосий мақсад — тезроқ яшил энергия ва электр энергиясига ўтиш. Нархларни жиловлаш бўйича янги режалар шу ой охирида, 22 апрелда эълон қилинади.

Киритилди: 18:44 13.04.2026. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!