Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЕИ олий дипломати Кая Каллас Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенни “диктатор” деб атади

ЕИ олий дипломати Кая Каллас Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенни “диктатор” деб атади

Бу ҳақда Politico нашри исмини ошкор этмаган юқори лавозимли амалдорга таяниб хабар бермоқда.

Манбанинг айтишича, Европа ташқи алоқалар хизмати раҳбари Кая Каллас ташкилот ичида Урсула фон дер Ляйенни "диктатор" деб танқид қилади, бироқ унга қарши деярли ҳеч нарса қила олмайди.

Нашр маълумотига кўра, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен билан Каллас ўртасидаги муносабатлар ёмонлигининг асосий сабабларидан бири “ваколатлар ва таъсир доираси устидаги баҳс” ҳисобланади.

Politico'нинг эслатишича, ўтган йили Европа ташқи алоқалар хизмати ўз таъсирининг бир қисмини йўқотган. Бунга Еврокомиссия Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Форс кўрфази бўйича Бош директорликни ташкил этгани сабаб бўлган. Натижада Ўрта ер денгизи минтақаси бўйича масъулият Калласдан олинган.

Шунингдек, нашрга кўра, Еврокомиссия Каллас бошчилигидаги идора ходимлари сонини қисқартириш режалари устида ҳам иш олиб бормоқда.

Киритилди: Бугун 16:28. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!