Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

ЕИ Ғазодаги чегара миссиясига янги раҳбар тайинлади

ЕИ Ғазодаги чегара миссиясига янги раҳбар тайинлади

Европа Иттифоқи Ғазо секторидаги Рафаҳ чегара миссияси — EUBAM Rafahга италиялик полковник Витторио Стингони янги раҳбар этиб тайинлади.

ЕИ Кенгаши маълум қилишича, Стинго миссияни 2026 йил 1 ноябрдан 2027 йил 30 июнгача бошқаради. У 2023 йилдан буён миссия раҳбари бўлиб келган Наталия Апостолованинг ўрнини эгаллайди.

Стинго халқаро операциялар, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик, чегараларни бошқариш ва ҳуқуқ-тартибот йўналишларида тажрибага эга.

EUBAM Rafah Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги Рафаҳ чегара ўтказиш пунктида ЕИнинг фуқаролик миссияси сифатида фаолият юритади. Миссия ижро ваколатларига эга эмас.

Унинг вазифаларига чегара пунктидаги Фаластин ходимлари фаолиятини кузатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, чегара бошқаруви бўйича техник маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш киради.

Чегара пункти иши учун асосий масъулият Фаластин маъмурияти зиммасида қолади. Миссия раҳбари эса EUBAM Rafah фаолиятини умумий бошқариш, унинг ваколатларини амалга ошириш ва тегишли томонлар билан мувофиқлаштириш учун жавоб беради.

Киритилди: 08:55 02.10.2026. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!