АҚШ Давлат департаментидан маълум қилишларича, Евроиттифоқнинг Эронга 20,7 миллион ажратиш ҳақидаги қарори «нотўғри сигнал» ҳисобланади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати баёнотида айтилади.
"Кун" манбасига кўра, Вашингтон ва Брюссель биргаликда Эрон фуқароларини қўллаб-қувватлаш учун ечимни қидиришлари керак.
Таъкидланишича, Қўшма Штатларнинг фикрига қараганда, ЕИнинг Эронга «иқтисодий ва секторал» икки томонлама алоқаларни кенгайтириш учун пул ажратиш ҳақидаги қарори «нотўғри пайтдаги нотўғри сигнал» ҳисобланади.
Шу билан бирга, идорадан қайд этишларича, ушбу маблағлар террорчилик фаолияти учун ҳам ишлатилиши мумкин.