Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эгей денгизидаги ороллар сабаб Греция ва Туркия ўртасида янги можаро келиб чиқиши мумкин — Anadolu

Эгей денгизидаги ороллар сабаб Греция ва Туркия ўртасида янги можаро келиб чиқиши мумкин — Anadolu

Греция Буюк Британиянинг Кипрдаги авиабазасига қилинган ҳужумдан кейин Эгей денгизининг шарқий қисмида жойлашган Kарп оролига Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа батареясини жойлаштирди, дея хабар бермоқда нашр.

Бироқ Туркия Мудофаа вазирлиги бу орол Грецияга “демилитаризация қилинган” мақомини сақлаш шарти билан берилганини таъкидлади. Бу шартлар 1923 йилда имзоланган Лозанна шартномаси ва Париж тинчлик келишувида белгиланган.

"Оролларнинг демилитаризация қилинган мақомини бузиш жиддий масала ҳисобланади. У ерга ҳарбий кучлар жойлаштирилиши юридик жиҳатдан бу мақомни бекор қилмайди. Биз Грециянинг минтақамиздаги инқирозлардан фойдаланишга қаратилган ва амалий мақсадларга хизмат қилмайдиган ҳаракатларини қабул қилмаймиз ва бу борада барча зарур чораларни кўрамиз", дейилади Туркия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Киритилди: Бугун 17:40. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!