Конго Демократик Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатда ушбу вирус билан касалланганлар сони қарийб 750 кишига, қурбонлар сони эса 177 нафарга етди. Бир ҳафта олдин бу кўрсаткич 246 та касалланиш ва 65 та ўлимни ташкил этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус вазиятни “жуда ташвишли” деб атади.