Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесуснинг маълум қилишича, айни пайтда Эболага чалингани гумон қилинаётган 500 дан ортиқ ҳолат қайд этилган, 131 киши вафот этган.
Конго Демократик Республикасида қурбонлар сони 118 нафардан ошган. Шунингдек, қўшни Угандада ҳам Эбола билан боғлиқ икки ҳолат ва бир ўлим қайд этилган.
ЖССТ вазиятни халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Мутахассисларга кўра, Эбола вируси тана суюқликлари орқали юқади ва оғир асоратлар, жумладан ички аъзолар етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Ҳозир тарқалаётган штаммга қарши тасдиқланган вакцина ёки дори воситаси мавжуд эмаслиги айтилмоқда.