“Бозорлар ва савдо комплексларида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда маиший коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (358-сон, 02.07.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябргача “E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси синов тарзида, 2027 йил 1 мартгача тўлиқ амалиётга жорий этилади.
🔎 Унда қуйидагилар назарда тутилади:
🔹 бозорлар ва савдо комплекслари паспорти, манзили, бўш савдо шохобчалари ва савдо ўринлари очиқ эълон қилиб борилиши;
🔹 аҳолини бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятига оид маълумотлар билан таништириш, бозор маъмуриятига электрон мурожаат йўллаш ва жавоб олиш имкониятлари.
🔗 “E-bozor” платформаси “Солиқ” ахборот тизимлари комплекси таркибида жорий этилади.
📝 Ҳар бир бозор ва савдо комплексига солиқ ходимлари бириктирилади ва уларнинг фаолияти самарадорлиги кунлик таҳлил қилиб борилади.
💸 Бозорлар ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспортларни вақтинча сақлаш жойларида тўловларни ягона QR код орқали тўлаш имконияти яратилади.
⏭️ 2026 йил 1 августдан транспортларни сақлаш жойларидан чиқариб юбориш бўйича рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган ва ижро органи томонидан “Жарима майдончаси” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланади ва электрон тарзда юборилади.