Нашрнинг хабар беришича, тўртинчи раунд маслаҳатлашувлари Уммон султонлиги пойтахти Маскат шаҳрида бўлиб ўтди. Теҳрон томонидан музокараларда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи иштирок этмоқда, АҚШ томонидан эса президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф қатнашди.
8 май куни Уиткофф "АҚШ Эрондан уранни бойитишдан воз кечишни ва ядровий иншоотларни тўлиқ демонтаж қилишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда, Вашингтон “бошқа йўлни” танлашга мажбур бўлади", деб баёнот берди.
Ароқчи эса 10 май куни "Эрон ўзининг ҳеч бир ядровий ҳуқуқидан воз кечмайди”, деб жавоб қайтарди.
Эрон ва АҚШ ўртасидаги олдинги музокаралар 12, 19 ва 26 апрел кунлари Маскат ва Рим шаҳарларида бўлиб ўтган. Музокаралардан мақсад — Эрон ядровий қурол яратишининг олдини олиш ва бунинг эвазига АҚШ томонидан жорий этилган санкцияларни бекор қилиш бўйича янги келишувга эришишдир.