Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дўстининг банк картасини ўғирлаб, ичидаги пулларни талон-торож қилган шахс қилмиши

 Дўстининг банк картасини ўғирлаб, ичидаги пулларни талон-торож қилган шахс қилмиши

Тошкент вилояти Паркент туманида яшовчи 1992 й.т., фуқаро Э.З. ариза билан мурожаат қилиб, ўз номига расмийлаштирилган банк картасини турмуш ўртоғи йўқотиб қўйганлигини ва ўша куннинг ўзида номаълум шахс томонидан банк картаси ҳисобидан 2.307.000 сўм пуллар ечиб олинганлигини маълум қилиб, пулларини қайтарилишида ёрдам ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни яширин равишда ўзлаштирган шахс, Тошкент вилояти, Паркент туманида яшовчи 1994 й.т., Б.Н. эканлиги аниқланган.

Б.Н. муқаддам жабрланувчи билан таниш эканлиги ва жабрланувчининг банк картаси кодини билиши, шу сабабли пластик картани яширин равишда талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

Б.Н.га нисбатан Ўз. Рес. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Киритилди: 19:34 02.02.2023. Ўқилди: 1776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!