Франция президенти Эммануэль Макрон Парижнинг Лувр музейи директори Лоранс де Карнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини қабул қилди, деб ёзади "France Info".
"Лоранс де Кар Эммануэль Макронга истеъфо ҳақида ариза топширди ва президент уни сешанба, 24 февраль куни қабул қилди", — дейилади нашрда.
Қайд этилишича, Франция президенти ушбу қарорни "дунёнинг энг йирик музейи хавфсизликни таъминлаш ва модернизация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш учун осойишталик ҳамда кучли янги турткига муҳтож бўлган бир пайтдаги масъулиятли қадам" сифатида олқишлаган.