Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчилари рейтингида Кейн иккинчи

Дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчилари рейтингида Кейн иккинчи

Give Me Sport портали марказий ҳужумчи позициясида ўйнайдиган дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди.

Рейтинг муаллифлари "Реал" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени биринчи ўринга қўйди. "Бавария" форварди Гарри Кейн иккинчи, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд эса учинчи ўринни эгаллади.

Кучли ўнликнинг кейинги поғоналаридан Усман Дембеле, Хулиан Альварес, Лаутаро Мартинес, Виктор Осимхен, Жоау Педро, Александр Исак ва Маркус Тюрам жой олди.

Қайд этиш жоиз, 26 октябрь куни Лондонда "Олтин тўп" соврини топширилади. Аввалроқ Give Me Sport мазкур мукофот учун ўзининг жорий фаворитлар рейтингини ҳам эълон қилган эди.

Киритилди: 23:39 21.09.2026. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!