Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Дунёнинг энг қиммат туфлиси Дубайда сотувга қўйилди

A A A
Дунёнинг энг қиммат туфлиси Дубайда сотувга қўйилди

Кеча, 27 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида дунёнинг энг қиммат туфлиси сотувга қўйилди. Бир жуфт оёқ кийимнинг нархи 17 млн долларга тенг.
 
Узун пошналар олтиндан ясалган. Туфли олтин чармдан тикилган бўлиб, ипак ҳамда 236 дона олмос билан безатилган. Шунингдек, ҳар бир пойнинг ўртасига 15 каратли бенуқсон D-олмоси қўйилган.
 
Оёқ кийим Бирлашган Араб Амирликларининг “Jada Dubai” номли дизайнер гуруҳи томонидан яратилган бўлиб, бу иш учун умумий 9 ой вақт кетган.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 15:52 28.09.2018. Ўқилди: 2050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар