Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунёнинг энг даҳшатли ҳалокати

Дунёнинг энг даҳшатли ҳалокати

Илм-фан ва техника қанчалик ривожланмасин, ҳалокатлар ҳар доим содир бўлган ва бўлмоқда. Уларнинг айримларини олдини олса бўлади, аммо даҳшатли ҳалокатларнинг олдини олишнинг иложи йўқ, чунки  улар она-табиатни “хоҳиш иродаси” билан содир бўлган.

1883 йилда Кракатау вулқонининг отилиши

Табиий офатлар, табиат олдида биз қанчалик кучсиз ва ожиз эканлигимизни яққол исботлаб беради. Бироқ дунёдаги барча ҳалокатлар – 1883 йилда содир бўлган, Кракатау вулқони отилиши олдида ҳеч нарса эмас.

20 май куни Кракатау вулқони тепасида ҳосил бўлган улкан тутунли уюмни кўриш мумкин эди. Ўша онда ҳатто 160 км узоқликда жойлашган уйларнинг ойналари титраб кетди. Яқин атрофдаги барча ороллар қалин тутун ва қуюм қуршовида қолди. Вулқон отилиши 27 августгача давом этди. Сўнгги отилиш энг юқори натижага етди, унинг оқибатида ҳосил бўлган товуш тўлқинлари Ер шарини бир неча марта айланиб чиқди. Зонд кўрфазида сузиб юрган кемаларнинг компаслари ишдан чиқди.

Ўша портлашлар оролнинг Шимолий қисмини сув остига ғарқ бўлишига  олиб келди. Вулқон отилиши натижасида денгиз туби бир мунча кўтарилди. Кўплаб тутун ва қуюм бир неча йил давомида атмосферада сақланиб қолди.

Баландлиги ўттиз метрни ташкил қилган цунами уч юзга яқин аҳоли яшаш масканларини ювиб кетди ва 36000 инсонни ҳаётдан олиб кетди.

Киритилди: 06:00 11.08.2019. Ўқилди: 4759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!