Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси унвонини ҳимоя қилишдан бош тортди

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси унвонини ҳимоя қилишдан бош тортди

Хотин-қизлар теннис ассоциациясининг жаҳон рейтингидаги биринчи рақамли ракеткаси Эшли Барти яқинлашиб келаётган Франция Очиқ чемпионатида қатнашишдан бош тортди ва амалдаги турнир чемпиони унвонини ҳимоя қилди.

Барти ўзининг "Инстаграм"даги саҳифаси орқали"Rollan Garros"да иштирок этмаслик тўғрисида баёнот берди:

“Менга бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади – афсуски, мен бу йил Европада иштирок этмайман. Ўтган йилги Франция Очиқ чемпионати мен учун фаолиятимдаги энг ўзига хос бурилишлардан бири бўлган.

Менинг қатнашмасликка иккита асосли сабабим бор: биринчиси пандемия ҳали давом этяпти, кўпчилик орасида бўлиш соғлиғим учун хавф туғдиради. Иккичиси, тайёргарлигим яхши эмас. Чунки машғулот пайтида мураббийим мен билан бўлмади. Аслида, бундай муҳим мусобақага мукаммал тайёрланишим керак эди. Франция федерацияси теннисчи қизларига чин юракдан омад тилайман”.

Эслатиб ўтамиз, Барти шу кунларда Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган US Open мусобақасида ҳам қатнашмади.

Киритилди: 18:49 09.09.2020. Ўқилди: 2856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!