Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дунёга янги касаллик хавф солмоқда. Асосий нишон — болалар (ФОТО)

Дунёга янги касаллик хавф солмоқда. Асосий нишон — болалар (ФОТО)

Дунё бўйлаб болалар орасида "қизил олов" дея ном қўйилган хасталик билан касалланиш кўпаймоқда. Олимлар янги турдаги касалликни қайд этишди ва ушбу касаллик тарқалишини коронавирус пандемияси билан таққосламоқда, деб ёзади Mirror.

Шундай қилиб, касаллик Streptococcus pyogenes бактерияларининг "клонлари"дан келиб чиқади. Шу билан бирга, мутахассислар токсинларни ўзлаштириб олган ва "ўз эгасини яхшироқ колонизация қилиш ва бошқа штаммларни бостиришга" имкон берадиган янги клонларни ҳосил қилган кўплаб бактерияларни аниқладилар. Касаллик, одатда, икки ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларда кузатилади.

Бироқ, коронавирус сингари, "қизил олов" ҳам йўталиш ёки аксириш орқали тарқалади. Белгилари — томоқ оғриғи, иситма, бош оғриғи, лимфа тугунлари шишиши ва қизил тошма.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар туфайли касаллик ҳанузгача сақланиб келинмоқда, дейишади шифокорлар.

Киритилди: 15:06 07.10.2020. Ўқилди: 14234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!