Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дунёдаги энг йирик биткоин эгаларидан бири сирли тарзда вафот этди

Дунёдаги энг йирик биткоин эгаларидан бири сирли тарзда вафот этди

Дунёдаги энг йирик биткоин эгаларидан бири Мирча Попеску Коста-Рикада сирли тарзда вафот этди, деб ёзади Trustnodes.

Дастлабки маълумотларга кўра, 23 июнь куни 41 ёшли Мирча океанга сузишга борган, у ерда оқим уни олиб кетган ва чўкиб кетган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар жасадни топишади ва уни ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилишади, аммо уддалай олишмайди.

2013 йилда Попеску SatoshiDice лойиҳасини 125 минг биткоинга сотди ва MPEx биржасига ҳам икки йил эгалик қилди. Миллиардер биткоин "инсониятнинг энг муҳим лойиҳаси" эканлигини таъкидлади. Попеску оиласи унинг рақамли активларидан фойдалана олмайди ва тўпланган биткоинлар бозорда абадий йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Киритилди: 21:44 28.06.2021. Ўқилди: 4686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!