Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёдаги энг рақобатбардош иқтисодиётга эга давлат номи маълум бўлди

Дунёдаги энг рақобатбардош иқтисодиётга эга давлат номи маълум бўлди

Дания дунёдаги энг рақобатбардош иқтисодиётга эга давлат сифатида тан олинди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

IMD Business School талқинига қараганда, Дания иқтисодиёти энг рақобатбардош давлатлар орасида ўтган йилги 3-ўриндан 2022 йилда 1-ўринга кўтарилди.

Ушбу мамлакат IMD Business School жаҳон рақобатбардошлик индексини эълон қилаётганидан бери 34 йил ичида биринчи марта биринчи поғонани эгаллади.

Дания ўзининг сиёсати, Европа иттифоқига аъзо давлат бўлиш афзалликлари туфайли 1-ўринни эгаллади. Мамлакат дунёдаги энг рақамлаштирилган ва энг «яшил» давлат ҳисобланади, шунингдек мослашувчан ва самарали корпоратив секторга эга.

Бундан ташқари, Дания кучли ижтимоий алоқалар, ижтимоий йўналтирилган иқтисодиёт, паст қарз даражаси ва туризмга чекланган қарамлик туфайли пандемияни бойроқ қўшниларига қараганда яхшироқ енгиб ўтди. Ҳозир Данияда ишсизлик 14 йиллик энг паст даражага етди, бу йил ялпи ички маҳсулот 3,4 фоизга ўсиши керак.

Дунёнинг энг рақобатбардош 6 та иқтисодиёти қуйидагича:

1. Дания
2. Швейцария
3. Сингапур
4. Швеция
5. Ҳонгконг
6. Нидерландия.

Киритилди: 23:04 16.06.2022. Ўқилди: 5997 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!