Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунёдаги энг кучли смартфон тақдим қилинди

Дунёдаги энг кучли смартфон тақдим қилинди

Asus компанияси ўйинларга мўлжалланган ROG Phone II смартфонини ишлаб чиқарди. Ушбу смартфон дунёдаги энг унумдор смартфон бўлди, деб хабар берди The Verge нашри.

Смартфон 6,59 дюймли ва 2340 га 1080 нуқтага эга AMOLED-экранга эга бўлиб, унинг корпусида геймпадларда тепки сифатида ишловчи AirTriggers қўшимча тугмалари, қулоқчинлар учун разъём ва 4 та микрофон жойлашган.

Смартфон Snapdragon 855 Plus процессори, 12 Гб тезкор ва 512 Гб ички хотира билан жиҳозланган. Қурилма, шунингдек, PUBG Mobile ўйинини 7 соат узлуксиз ўйнашга етадиган 6 минг миллиампер-соатли аккумулятор олган. Смартфон учун кулерга эга AeroActive Cooler II совитиш тизими, геймпад ва қўшимча аккумуляторга эга док-станция тақдим қилинган. Совитиш тизимини смартфоннинг орқа қопқоғига ўрнатиш мумкин.  

Смартфон қачон сотувга чиқарилиши 23 июлда Хитойнинг Tencent компанияси тақдимотида маълум қилинади. Шу билан бирга, қурилма сентябрда 900 доллардан сотила бошланиши тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 20:17 22.07.2019. Ўқилди: 2213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!