Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди

Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди

Британиянинг Олтон шаҳарчасида сайёранинг айни вақтда энг кекса эркаги ҳисобланган Боб Уэйтон 112 ёшида вафот этди.

29 март куни қария 112 ёшини қаршилаганди. Бироқ у пандемия сабабли таваллуд куни нишонланишини бекор қилган. У ижтимоий масофа қоидалари сабабли дунёнинг энг кекса эркаги деб тан олиниш учун Гиннесс рекордлар китоби расмий вакили билан учраша олмаган. Бунинг ўрнига Уэйтон яшаган қариялар уйи ходимлари унга болохонадан “Туғилган кунинг билан” қўшиғини куйлаб, хавфсиз масофадан Гиннесс рекордлар китоби сертификатини топширишган. Таъкидланишича, қариянинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган.

Уэйтонга энг кекса қария номи 23 февралда 113 ёшига тўлишига 10 кун қолганда вафот этган япониялик Титэцу Ватанабэдан ўтган эди.  

Уэйтон Британияга кўчиб ўтишдан аввал Канада ва Тайванда яшаган. У ўз вақтида безгакка чалинган ва бир нечта жарроҳлик операцияларини бошдан ўтказган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, эндиликда сайёранинг энг кекса эркаги номи бразилиялик Олимпио Мартинс Пиресга ўтади. 24 августда у 112 ёшга тўлади.

Айни вақтда дунёнинг энг кекса одами ва аёли япониялик Канэ Танака ҳисобланиб, у 117 ёшда.

Киритилди: 07:35 01.06.2020. Ўқилди: 3305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!