Дунёдаги энг гўзал жиноятчи ва унинг бой севгилиси Дубайдаги Кавалли клубида урушиб қолишди. Улар янги пойабзал брендининг тақдимотига боришган эди. Жереми у ерда ўзини сувдаги балиқ каби ҳис қилган, ваҳоланки бундай жойлар унга бегона эмас, дея ёзади Daily Mail.
Бироқ, Хлои, манба маълумотига кўра, тадбирда ўзини ноқулай ҳис этган.
Натижада севишганлар баланд овозда бир-бирларига бақира бошлашган. Жереми базмни ёлғиз тарк этган. Кўп ўтмасдан Хлои Инстаграмдаги у билан суратга тушган ҳамда никоҳ узуги тасвирланган расмаларни ўчириб ташлаган.
Микс ва Хлоянинг муносабатлари ҳақида бир ярим йил олдин маълум бўлганди. Бу давр мобайнида жуфтлик фарзанд кўришга муваффақ бўлди - улар ўн ойлик ўғли Жайденни бирга тарбиялашаётган эди.