Worldometer порталининг охирги маълумотларига кўра, айни вақтда дунёда вирус 10,081 млндан кўпроқ кишида аниқланган. Уларнинг 501 мингдан кўпроғи вафот этган.
Коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим ҳолатлари бўйича АҚШ дунёда 1-ўринда турибди – 2,596 млн касалланган ва 128 мингдан кўпроқ ўлим. Кейинги ўринни 1,315 млн касалланган ва 57 мингдан кўпроқ ўлим ҳолати билан Бразилия эгалламоқда. Касалланишлар сони бўйича 3-ўринни Россия 627 мингдан кўпроқ ҳолат билан эгалламоқда.
Портал маълумотларига кўра, дунёда коронавирусдан ўлим даражаси 1 млн кишидан 64,2 нафарга, АҚШда 387 нафарга, Бразилияда эса 269 нафарга етди.