Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дунёда чақалоқларни она сути билан парваришлаш кўрсаткичлари нега кескин пасаймоқда? ЖССТ бунга изоҳ берди

Дунёда чақалоқларни она сути билан парваришлаш кўрсаткичлари нега кескин пасаймоқда? ЖССТ бунга изоҳ берди

🤱Чақалоқ учун таркибида юздан зиёд шифобахш микроэлементлар жамланган, иммуноглобулинга бой она сутидан ҳам кўра мукаммалроқ озуқа йўқ. Шу боис у гўдакни турли инфекциялардан ҳимоялайди, иммунитетини мустаҳкамлайди.

📉 Аммо ЖССТнинг янги баёнотига кўра, кейинги йилларда гўдакларни она сути билан парваришлаш кўрсаткичлари тобора пасайиб бормоқда.

👩🏻‍🍼Хусусан, ҳозир дунё бўйича олти ойгача бўлган болаларнинг атиги 44 фоизигина она сути билан озиқланмоқда. Ҳар икки янги туғилган чақалоқдан бири сунъий озуқа билан парваришланяпти.

📊 Бироқ сўнгги йигирма йил ичида кўкрак сути ўрнини босувчи сунъий маҳсулотларни сотиш кўлами эса тахминан икки баравар кўпайган.

🍼 Буни мутахассислар дунёда чақалоқлар учун мўлжалланган сунъий сут маҳсулотлари реклама ва маркетингига зўр берилаётгани ва ҳатто ёлғон тарғибот авж олаётгани билан изоҳламоқда.

🚫 Оқибатда “фарзандингизнинг дуркун ва соғлом ўсишига ёрдам беради”, “уйқусини меъёрлаштиради”, “турли касалликлардан ҳимоялайди” каби ҳийлакор рекламаларга алданиб, сунъий аралашмаларни маъқул кўраётган оналар, афсуски, кўпайиб боряпти.

👶🏻 Шу боис ЖССТ болаларни олти ойлик бўлгунига қадар фақат она сути билан парваришлашни, икки ёшга тўлгунича эса эмизишни тўхтатмаган ҳолда қўшимча овқатлар билан озиқлантиришни тавсия қилади.

⚖️ Ташкилот, ўз навбатида, ҳукуматларни бундай маҳсулотлар рекламаси ва маркетингини тартибга солишга чақирмоқда.

‼️ Эслатиб ўтамиз: 2019 йил 23 октябрда қабул қилинган “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мамлакатимизда она сути ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланган.

Киритилди: 19:00 08.02.2023. Ўқилди: 1828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!