Нью-Йорк университети Лангона тиббиёт маркази жарроҳлар жамоаси биринчи марта инсон кўзини кўчириб ўтказиш операциясини амалга оширди.
Бу ҳақда Нью-Йорк университети тиббиёт маркази хабар берди.
Қайд этилишича, бемор Арканзас штатида яшовчи 46 ёшли ҳарбий фахрий бўлиб, иш жойида юқори кучланишли электр токи уришини бошдан кечирган.
Тиббиёт маркази маълумотларига кўра, операция 2023 йилнинг 27 майида ўтказилган ва тахминан 21 соат давом этган.
Унда 140 дан ортиқ жарроҳ, ҳамшира ва бошқа тиббиёт ходимлари иштирок этди.