Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Дунёда 20 йил ичида муҳожирлар сони 108 миллионга ўсди

Дунёда 20 йил ичида муҳожирлар сони 108 миллионга ўсди

2020 йилда дунёдаги муҳожирлар сони 281 миллионга етди, деб хабар берилди БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC) ҳисоботида.

Аниқлик киритилишича, 2010 йилда муҳожирлар сони 221 миллион, 2000 йилда эса 173 миллион кишини ташкил этган.

Ҳисоботда таъкидланишича, CОVID-19 пандемияси муҳожирлар сонининг ўсишини бироз пасайтирган, чунки мамлакатлар ўртасида ҳаракат чекланган.

Бундан ташқари, пандемия сабаб 2021 йилда кам ва ўрта даромадли мамлакатларга мигрантлар оқимининг 14% пасайишига олиб келиши кутилмоқда.

Киритилди: 04:30 16.01.2021. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!