Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Дўкон учун 25 000 АҚШ доллари сўраган “Чилонзор буюм савдо комплекси” бозори масъули ва унинг шериги ушланди

Дўкон учун 25 000 АҚШ доллари сўраган “Чилонзор буюм савдо комплекси” бозори масъули ва унинг шериги ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖда дўкон сотувчиси бўлиб ишловчи Н.Р. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, мазкур савдо комплекси ҳудудида қурилиши режалаштирилган савдо дўконларидан бирини аукцион савдоси орқали ютиб олиб бериш масаласини бозор муҳандиси А.С. орқали ҳал қилиб бериши эвазига 25 000 АҚШ доллари сўраб, шундан 9 400 АҚШ долларини муқаддам қўлга киритиб, қолган 15 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шундан сўнг, Н.Р. нинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ капитал қурилиш бўлими бош муҳандиси А.С. дўкон сотувчисидан 10 000 АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далил билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг "Aniq.uz"га хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан А.С. ва Н.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:20 01.02.2021. Ўқилди: 2949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!