"Бурж ал-Араб" меҳмонхонаси ўзининг биринчи йирик таъмиридан ўтади.
БАА рамзига айланган ушбу беш юлдузли ҳашаматли меҳмонхона очилганидан бери биринчи марта таъмирланади. Таъмирлаш ишлари 18 ой давомида босқичма-босқич амалга оширилади.
Jumeirah Group бош директори Томас Мейернинг сўзларига кўра, сўнгги 27 йил ичида меҳмонхона юқори даражадаги хизмат кўрсатишни сақлаб қолди ва дунёдаги энг яхши меҳмонхоналар қаторидан жой олди.
– Янги таъмирлаш дастури "Бурж ал-Араб" тарихида яна бир муҳим босқични очади, – деди у Gulf News нашрига.
Лойиҳага француз меъмори Тристан Оэр раҳбарлик қилмоқда.