Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дубайдаги бадавлат чет элликлар Швейцарияга кўчиб ўтмоқдами?

Дубайдаги бадавлат чет элликлар Швейцарияга кўчиб ўтмоқдами?

Яқин Шарқдаги кескинликлар туфайли экспатлар Дубайни тарк этиб, хавфсизлик ва бизнес учун немис тилида сўзлашувчи Швейцариянинг Цуг кантонида яшашни танламоқда, деб хабар берди Financial Times.

Банкирлар ва активларни бошқарувчиларнинг сўзларига кўра, БАА мижозлари Европадан "доимий база" қидирмоқда. Буларга асосан юқори даромадли шахслар, оилавий офислар ва товар ва молия соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар киради.

Кантоннинг молия директори Хайнц Тэннлер АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланганидан бери Цуг минтақасига қизиқиш сезиларли даражада ошганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, расмийлар кўчиб ўтиш сўровларининг кўпайишини қайд этмоқда.

Цуг кантонининг машҳурлиги унинг қулай солиқ тизими билан боғлиқ бўлиб, бу айниқса бадавлат хорижликлар учун жозибадор. Кантон мамлакатдаги энг паст солиқ ставкаларидан бирига эга бўлгани учун у халқаро бизнес учун идеалдир.

Кантон Швейцариянинг марказий қисмида, Цюрих ва Лютерн шаҳарлари орасида жойлашган бўлиб, мамлакатнинг йирик молиявий ва технология кластерларидан биридир. Бу минтақада хомашё, молия ва IТ соҳаларидаги компаниялар каби халқаро компанияларнинг бош қароргоҳлари жойлашган. Цюрих шунингдек, блокчейн саноати ва криптовалюта бизнеси учун дунёдаги етакчи марказлардан бири бўлган "Крипто водийси" номи билан ҳам танилган. Бу минтақа юқори даромад даражаси ва қиммат кўчмас мулки билан ҳам машҳур.

Киритилди: Бугун 15:10. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!