Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дубай ва Шаржадан Ўзбекистонга авиақатновлар йўлга қўйилади

Дубай ва Шаржадан Ўзбекистонга авиақатновлар йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Дубай шаҳрида (БAA) икки томонлама ҳамкорликни ва давлатлар ўртасида ҳаво қатновларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация маъмурияти ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Транспорт вазирлигига кўра, музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва БAA ўртасидаги шартномавий йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун авиакорхоналарни тайинлаш, мазкур йўналишларда парвозлар частотаси миқдорини белгилаш, янги йўналишларни очиш ва Қарши, Термиз, Нукус ва Бухоро аэропортларида жорий этилган “Очиқ осмон” режимидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси ва БAA шаҳарлари ўртасида ҳаво қатновларини ривожлантириш мақсадида томонлар Амирликларнинг авиакомпаниялари Aбу-Даби, Дубай, Шаржа шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус шаҳарларига парвозларни амалга ошириши бўйича келишувга эришдилар.

Музокаралар якунида иккала томон ҳам давлатлар ўртасидаги ҳаво қатновларини янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди ва тегишли баённомани имзолади.

Киритилди: 16:50 07.03.2020. Ўқилди: 2677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!