Ўзбекистонда дорихоналар орқали онлайн савдо йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Янги тартибга кўра:
— дориларни электрон платформалар орқали буюртма қилиш мумкин бўлади;
— ҳар бир дорихонада онлайн буюртмаларни бериш пункти ташкил этилади;
— курерлар дориларни махсус термоконтейнерларда етказиб беради.
Шунингдек, дори ўрамларини очиш тақиқланади ва етказиб бериш учун қатъий талаблар белгиланади.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 июлгача электрон савдо учун махсус “бонд омбори” тизими ҳам синов тариқасида жорий этилади.