АҚШ Президенти Дональд Трампнинг шахсий шифокори Шон Барбабелла Америка раҳбарининг саломатлиги «аъло» даражада эканини ва у ўз вазифаларини бажаришга тўлиқ тайёрлигини маълум қилди.
ABC телеканалининг Оқ уй ҳисоботига таяниб хабар беришича, бу хулоса Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий-тиббиёт марказида ўтказилган тиббий кўрик якунлари бўйича эълон қилинган.
«Президент Дональд Трампнинг саломатлиги аъло ҳолатда қолмоқда. Юрак-қон томир, нафас олиш ва асаб тизимлари яхши ишламоқда, умумий жисмоний ҳолати ҳам қониқарли», — дейилади ҳужжатларда.
Шу билан бирга, тиббий хулосада Трампнинг болдир қисмида бироз шиш борлиги қайд этилган, бироқ бу ҳолат ўтган йилга нисбатан камайгани таъкидланган.