АҚШнинг собиқ вице-президенти, демократ Жо Байден 100 га яқин делегатларнинг овозини олишга муваффақ бўлди. Бу сенатор Берни Сандерс олган праймериздан қарийб икки баробар кўпдир, дейилади Рейтер агентлиги ўнта штатда олинган натижаларга таяниб тарқатган хабарда.
Маълумотларга кўра, Байден номзодини 99 та делегат, Сандерсни эса 49 та делегат ёқлаган. Номзодлик учун курашаётганлар орасида миллиардер Майк Блумберг ҳам бор. Уни еттида делегат, Элизабет Уорренни тўртта делегат қўллаб-қувватлади. Тулси Габбард эса атиги битта овоз олишга муваффақ бўлган.
Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, Жо Байден саккизта штатда рақибларини мағлуб этган бўлса, Сандерс учта штатда ғолиб бўлди.
АҚШ президентлигига сайловлар 2020 йил 3 ноябрга белгиланган. Амалдаги президент Дональд Трамп ҳам сайлов пойгасида иштирок этишини маълум қилди. Демократлардан номзод сайлаш февралдан июнь ойигача давом этади. Ғолиб номи июньда бўладиган партия съездида эълон қилинади. Айнан у, Трампга рақиб бўлади.
Manba: uza. uz