Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Дональд Трамп ўз ишини «беш плюс»га баҳолади

A A A
Дональд Трамп ўз ишини «беш плюс»га баҳолади

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг президент сифатидаги ишини «беш плюс»га баҳолади, деб ёзади «Коммерсантъ».

«Мен ишимни аъло даражада бажаряпман, деб ўйлайман… Мен ўзимга беш плюс қўйган бўлардим, шу етадими? Балки бундан ҳам баландроқ баҳо қўйишим керакдир?» — деди Трамп Fox News’га берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир иқтисодиётдаги вазият ҳар қачонгидан кўра яхшироқ. Августда ҳам АҚШ президенти ўзини иши учун беш плюсга баҳолаган эди.

Daryo.uz

Киритилди: 12:03 19.11.2018. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар