Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дональд Трамп: "Украинадаги урушни бир кунда тугатишим мумкин"

Дональд Трамп: "Украинадаги урушни бир кунда тугатишим мумкин"

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп, агар у ҳозир Қўшма Штатлар раҳбари бўлса, Украинадаги можарони атиги бир кун ичида тугатишини айтди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».

«Ҳозир ҳам, агар мен президент бўлганимда, 24 соат ичида музокаралар олиб боришим мумкин», деб ёзади у.

2022 йил октябрь ойида Трамп Украинадаги можарога тезда барҳам бериш учун зудлик билан тинчлик музокараларини бошлаш кераклигини айтган эди. У Учинчи жаҳон урушининг бошланишини муқобил деб атади.

У, шунингдек, бир кун аввал Ғарб давлатлари ва хусусан, АҚШ томонидан Украинага танклар етказиб берилаётгани ҳақидаги хабарлар фонида кескинлашувни камайтиришга чақирди.

Киритилди: 16:47 27.01.2023. Ўқилди: 6564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!