Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Дональд Трамп суиқасддан кейин илк баёнотини берди

A A A
Дональд Трамп суиқасддан кейин илк баёнотини берди

"Мен АҚШ Махфий хизмати ва барча ҳуқуқ-тартибот идораларига Пенсилвания штатининг Бaтлер шаҳрида рўй берган отишмага тезкор жавоб бергани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Энг муҳими, митингда ҳалок бўлган шахснинг оила аъзоларига ҳамда оғир жароҳат олган яна бир кишининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Бу бизнинг мамлакатимизда содир бўлиши ҳайратланарли.

Ҳозирда ўқ узган шахс ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, у ҳозир вафот этган. Менга қарата отилган ўқ ўнг қулоғимнинг юқори қисмини тешиб ўтди. Мен нимадир нотўғри эканлигини дарҳол англадим, ўқ овозини эшитдим ва дарҳол ўқ терини йиртганини ҳис қилдим. Кучли қон кетиш бошланди ва кейин нима бўлаётганини тушундим. Тангри Американи ўз паноҳида асрасин!", — деб ёзди Доналд Трумп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 07:31 14.07.2024. Ўқилди: 3437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда