Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Доналд Трамп омма олдида кўриниш берди ва...

A A A
Доналд Трамп омма олдида кўриниш берди ва...

Ақш етакчиси мутлақо соғлом эканини маълум қилди.

АҚШ президенти сўнгги кунларда унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳақидаги миш-мишларга жавобан ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини билдирди.

"Мен ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни бунчалик яхши ҳис қилмаганман", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ, “Страна” нашри ижтимоий тармоқлар ва матбуотда АҚШ президенти Доналд Трамп вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқалгани ҳақида ёзган эди.

Бу хабарлар асос сифатида АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг кеча айтган сўзлари келтирилмоқда. Вэнс кеча ўз баёнотида, агар Трамп билан нимадир юз берса, АҚШ президентлиги ваколатларини ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирган эди.

Киритилди: 22:01 01.09.2025. Ўқилди: 2437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар