Америка президенти Дональд Трамп Исроилни «буюк иттифоқчи» деб атади.
Сиёсатчи «Truth Social» ижтимоий тармоғида ёзишича, бошқа давлатлар низо авж олган пайтда «ўзларининг ҳақиқий юзларини кўрсатишди», Исроил эса улардан фарқли ўлароқ, «қатъият билан жанг қилмоқда ва қандай ғалаба қозонишни билади».
«Одамларга Исроил ёқадими ёки йўқми, у Америка Қўшма Штатларининг буюк иттифоқчиси бўлиб чиқди. Улар жасур, содиқ ва ақллидир...», — дейилади нашрда.