Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Унинг таъкидлашича, Оқ уй учун ушбу вазиятдан “ғалаба” билан чиқиш муҳим, аммо амалда операция аниқ ва эришиш мумкин бўлган ҳарбий мақсадларга эга эмас. Шу боис бу кампания президент учун кутилган натижани бермаяпти.

Жатрасга кўра, операцияни оқибатларини тўлиқ ҳисобга олмасдан бошлаш қарори энди Трампнинг ўзига қарши ишламоқда.

У шундай хулоса қилди: Трамп ғалаба эълон қилиб, операциядан чиқиб кетиш имкониятига эга эмас, чунки Эрон томони сулҳ шартларидан қониқмайди, Исроил эса можарони тугатишга тайёр эмас.

Киритилди: 22:04 03.04.2026. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!