АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат Бош прокурори Пэм Бондини лавозимидан четлатди. Бу ҳақда «Fox News» телеканали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
«Вазиятдан хабардор манбаларнинг маълумотларига кўра, президент Дональд Трамп Бош прокурор Пэм Бондини ишдан бўшатган ва унинг ўрнига Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги директори Ли Зелдинни тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда», — дейилади нашр хабарида.
Аввалроқ «NBC News» ҳам Америка етакчисининг Бош прокурорни ишдан бўшатиш нияти борлиги ҳақида хабар берган эди.