Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Доғистонда номаълум шахслар православ черкови ва синагогани ўққа тутди

Доғистонда номаълум шахслар православ черкови ва синагогани ўққа тутди

Маҳаллий матбуотга кўра, улар полиция машиналарига ҳам ўқ узган. Отишма Дербент шаҳрида содир этилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеотасвирларда синагога ёнаётганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Доғистон пойтахти Махачқалъада ҳам отишма содир бўлган. Унда номаълум шахслар йўл-патрул хизмати постига қарата ўқ узган.

Айрим манбалар Махачқалъа ва Дербент ўртасидаги масофа тахминан 130 км.ни ташкил қилиши ва эҳтимол иккала отишмада ҳам бир гуруҳнинг аъзолари бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

Дербентда бир руҳоний ва бир соқчининг, Махачқалъада эса бир полициячи ҳалок бўлгани айтилмоқда. Яраланганлар ҳам бор.

Махачқалъада полицияга ҳужум қилганларнинг икки нафари отиб ўлдирилган.

Киритилди: 22:40 23.06.2024. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!