Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Диёр Имомхўжаев: «Суперлига 5 июндан бошланмайди...»

Диёр Имомхўжаев: «Суперлига 5 июндан бошланмайди...»

Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда футбол ўйинлари 5 июндан давом эттирилишига рухсат берилди. 

Суперлига баҳслари чиндан ҳам шу санадан давом эттириладими? Бунга ПФЛнинг вақтинчалик директори Диёр Имомхўжаев ойдинлик киритди.

«Профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга рухсат этилди. 

СЭОА хабарида, шунингдек, футбол учрашувларини 5 июндан бошлаб давом эттириш мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ бу Суперлига учрашувларини айнан шу санадан бошлаш шарт эканини билдирмайди. Биз футболчилар ўз формасини тиклаб олиши, мураббийлар мавсум давомига тайёргарлик кўриб олиши учун вақт берамиз. Бу жароҳатланиш ҳолатлари нисбатан камроқ бўлиши ҳамда барча масалалар пухта режа ва тайёргарлик билан амалга оширилишига имкон беради», – дейди Имомхўжаев ўз телеграм каналида.

Киритилди: 11:50 30.05.2020. Ўқилди: 3995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!